“ХАРИД ЧЕКИНИ ТАЛАБ ҚИЛИБ ОЛИНГ!” УЯЛМАНГ!!!!

Самарқанд вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан вилоят давлат солиқ бошқармаси, ХТБ, Ёшлар иттифоқи  ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида харидорлар ўртасида солиқ қонунчилиги бўйича ҳуқуқий маданиятни янада ошириш мақсадида вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида “Харид чекини талаб қилиб олинг!” тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Шу жумладан ушбу акция Каттақўрғон шаҳрида ҳам ташкил қилинди. Шаҳримизда ташкил этилган тадбир давомида шаҳар давлат солиқ инспекцияси ходимлари, мактаб ёшлар етакчилари, ёшлар иттифоқи аъзолари томонидан “Яшил Деҳқон” бозори, Алишер Навоий, Амир Темур кўчасидаги савдо дўконларида, аҳоли гавжум жойлар, махаллаларда, жамоат транспортида аҳолига харид чекининг афзалликлари, савдо маданияти хусусида тушунтириш ишлари олиб бориди. Шунингдек, фуқароларга харид чекининг аҳамияти акс этган флагерлар, мурожаатномалар тарқатилди.

Биз фуқаролар ушбу акцияда қанчалик фаол иштирок этсак шаҳримиз бюджетига муносиб ҳисса қўшиш билан бирга ёшларимиз келажагига беминнат хизмат қилган бўлар эдик. Шундай экан биз барча харидорларни харид чекини олишларини ва оладиган ҳар бир чеклари келажак пойдевори эканлигини унутмасликларини истардик.

​​​​​​

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM