СИЁСИЙ САВОДХОНЛИКНИ ОШИРИШ

Ўзбекистон “Адолат” СДП Каттақўрғон шаҳар Кенгаши томонидан 17 июнь куни  Ўзбекистон  “Адолат” СДП вилоят кенгаши ва шаҳар кенгаши депутатлари ҳамда “Оила” илмий амалий тадқиқот маркази шаҳар бўлими ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди  иштирокида “Аҳолининг сиёсий саводхонлигини оширишда сиёсий партияларнинг роли” мавзусида аҳоли ўртасида семинар ўтказилди. Шаҳримиздаги маҳаллалардан ташриф буюрган фуқаролар иштирокида бўлиб ўтган ушбу семинарда оилаларда сиёсий-ҳуқуқий саводхонликни ошириш, жамиятда юксак ҳуқуқий маданиятни шакллантириш ҳамда ёшлар маънавиятини юксалтиришда “Адолат” СДПнинг ўрни ва роли хусусида сўз юритилди.

Тадбирда сўзга чиққан “Адолат” СДП депутатлари мамлакатимизда ҳуқуқий фуқаролик жамиятини шакллантириш борасида амалга оширилаётган сайъ-ҳаракатлар ҳақида гапириб фуқароларни ушбу ислоҳотларда фаол иштирок этишга даъват этдилар.  

                                                                                                                                                                                                                                           Ўз мухбиримиз

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM