ЭНГ ЯХШИ ФАН ЎҚИТУВЧИСИ

Ҳар йили умумтаълим мактаблари ўқитувчилари ўртасида уларнинг билим ва маҳоратларини аниқлаш мақсадида анъанавий тарзда “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик танлови ўтказиб келинади. Албатта, ушбу танловда боланинг тафаккури ва ақли шаклланиб келаётган бошланғич синф даврида бошланғич синф ўқитувчисининг маҳорати унинг илғор ва ахборот технологияларини таълим жараёнида қанчалик усталик билан тадбиқ этиши, маҳорати намоён бўлади. Бу йилги “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси - 2019” кўрик танловининг шаҳар босқичида қатнашган мактабимизнинг бошланғич синф ўқитувчиси Шахноза Назарова 3 тур натижаларига кўра 1-ўринни эгаллаб вилоят босқичида қатнашиш шарафига муяссар бўлган эди. Яқинда Шаҳноза вилоят босқичида ҳам муваффақиятли иштирок этиб, унда ҳам биринчи ўринни қўлга киритди. Биз мактаб жамоаси Шахнозага республика босқичида ҳам олий ўринларни қўлга киритиб, шаҳримиз шаънини муносиб ҳимоя қилишида улкан зафарлар тилаб қоламиз.

Матлуба МУРОДОВА,

9-умумтаълим мактаби директори.

2015-2019 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM