“ҲАР БИР ОИЛА-ТАДБИРКОР” ДАСТУРИ АМАЛДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4231-сонли қарорига асосан шаҳар аҳолисининг даромадини оширишга қаратилган доимий меҳнат фаолияти билан шуғулланиши ва иш ўринлари яратилишига, оилавий тадбиркорлик ривожланишига ҳар томонлама кўмаклашиш ва мазкур йўналишдаги ишларни тизимли ташкил этиш мақсадда, шаҳардаги маҳалла фуқаролар йиғинларига шаҳар молия бўлими ходимлари бориб, ушбу имтиёзли кредитнинг афзалликлари ва бу имтиёздан самарали фойдаланиш кераклигини ҳамда Президентимиз томонидан яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб, ўз тадбиркорларини ривожлантириб, даромадларини кенгайтиришда фаол иштирок этиш кераклиги тўғрисида аҳолига тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб бормоқдалар.

Имтиёзли кредитни расмийлаштириш учун фуқаролар қўйидаги хужжатларни тақдим этади:

- Ариза;

- Паспорт нусхаси;

- СТИР нусхаси;

- Шаҳардаги сектор раҳбарлари ва маҳалла фуқаролар йиғини раиси томонидан бериладиган тавсиянома;

- Таъминотчи билан тузилган шартнома.

Фуқароларга имтиёзли кредитлар энг кам иш ҳақининг 150 бараваригача (ҳозирги кунда 30409000 сўмгача) миқдорда; 3 йил муддатга 6 ой имтиёзли давр билан; бир йиллик 8 фоиз ставкада фуқаро паспорти, тегишли сектор раҳбари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан бериладиган тавсиянома асосида (таъминотсиз) берилади.

Якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахсларга энг кам иш ҳақининг 1000 бароваригача (ҳозирги кунда 202730000 сўмгача) миқдорда, 3 йил муддатга 6 ой имтиёзли давр билан, йиллик 8 фоиз ставкада берилади. Бунга:

- Ариза;

- Бизнес режа;

- Бухгалтерия баланси;

- Шаҳардаги сектор раҳбарлари тавсияномаси;

- Таъминотчи билан тўзилган шартнома.

Имтиёзли кредитлар қўйидаги йўналишларда ажратилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида:

Иссиқхона, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик ва бошқа қишлоқ хўжалик соҳасида.

Ишлаб чиқариш соҳасида:

Мебель, темир, ёғоч, алюмин профилдан маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ҳунармандчилик, текстил маҳсулотлари ишлаб чиқариш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, новвойчилик, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва бошқа ишлаб чиқариш соҳасида.

Хизмат кўрсатиш соҳасида:

Ўқув марказлари, консалтинг ва бухгалтерия хизматлари, тикувчилик, каштачилик хизмат турлари, маиший хизмат кўрсатиш, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва бошқа хизмат кўрсатиш соҳасида.

Ушбу йўналишларда ҳамда ўз таклифлари бўйича имтиёзли кредит олиш истаги мавжуд бўлса фуқаролар ўзларининг маҳалла фуқаролари йиғинига бириктирилган банкка мурожаат қилишлари мумкин. Ҳозирги кунда кредит олиш истагини билдирганлар кундан-кунга кўпаймоқда.

 

 

Шерзод ЖИЯНМУРАТОВ,

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

молия бўлими мудири в.в.б.

 

2015-2019 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM