ТАДБИРКОРЛИК СОҲАСИ РИВОЖЛАНМОҚДА

Каттақўрғон шаҳрида 2019 йилнинг 1 май ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорлик субъектлари умумий сони 844 тани ташкил этиб, фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари сони 788 тага этди. Жорий йилнинг январь-апрел ойларида 83 та тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди.

Шу жумладан, жорий йилнинг январь-апрелъ ойларида ташкил этилган 83 та тадбиркорлик субъектларининг асосий қисми яъни, 37 таси ёки (фаолият кўрсатаётганларга нисбатан) 4,7 % и савдо соҳасига, 17 таси ёки 2,1 % и саноат соҳасига, 9 таси ёки 1,1 % и қурилиш соҳасига ҳамда, 6 таси ёки 0,8 % и қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳасига, 6 таси ёки 0,8 % и Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасига, 3 таси ёки 0,4 % и Ташиш ва сақлаш соҳасига, 2 таси ёки 0,2 % и Ахборот ва алоқа соҳасига 1 таси ёки 0,1 % и соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасига, 2 таси ёки 0,2 % и бошқа соҳаларга тўғри келмоқда.               

Шу билан бирга, жорий йилнинг 1 май ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган хорижий инвестициялар ва сармоялар иштирокидаги корхоналар умумий сони 10 тани ташкил этиб, шундан 8 таси фаолият кўрсатмоқда.

Шаҳарда жорий йил 1 май ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган оилавий корхоналарнинг умумий сони 28 тани ташкил этиб, шундан 28 таси ҳам фаолият кўрсатмоқда.

 

Каттақўрғон  шаҳар статистика бўлими

2015-2019 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM