“КАТТАҚЎРҒОНЛИК” БЎЛИШ ОСОНМИ?

Санкт-Петербургда полиция ходими ҳайдовчини ҳужжатларини текширар экан, деди: “Каттақўрғон деган жой жуда катта вилоят бўлса керак-а, қайси ўзбекни тўхтатсам ўша ердан”. Ҳозир нафақат Россия дунёнинг истаган бурчагига борсангиз Каттақўрғон билан боғлиқ янгиликни эшитишингиз мумкин. Бир томондан яшин тезлигидаги ахборот алмашинуви, иккинчи томондан интернетнинг кучи истаган хабарни чархпалак қилиб айтган, айтмаган жойингизга етказиб қўяди. Ижтимоий тармоқлар фикрни ўнга-сўлга бошқаришда етакчиликни олиб бўлди. Минглаб обуначиларга эга бўлган, ўзини блогер деб атагувчи шахслар томонидан турли видеороликларни тарқатиш ва тарғиб қилиши кутилмаган оқибатларга олиб келяпти.

Аввал ёзганимдек, ўтган даврда каттақўрғонликлар ҳаётига доир видеороликлар тарқатишда бирёқлама муносабат уни томоша қилган кишида нотўғри хулоса чиқаришга сабаб бўляпти. Оммавий ахборот воситалари эркин. Шунингдек, матбуот ва интернет журналистнинг фикр ва ғоя эркинлигини таъминловчи минбар ҳисобланади. Аммо, “йиқилган курашдан тўймас” деганларидек, суд жараёнлари ва ҳокимият идораларининг қонуний ажримлари устидан шикоятдан норозигарчиликни гувоҳлар ва иккинчи томоннинг фикрларини эшитмасдан оммага намойиш этиш тўғримикин? Азалдан “тўртинчи ҳокимият”нинг кучи шундаки, жамиятни онгига ахборот оқими билан таъсир қилиши мумкин. Буни инкор этиб бўлмайди. Иккинчидан, ОАВлари орқали тарқатилаётган маълумотни ҳалқимиз, кўпинча ҳақиқат сифатида қабул қилиб ўрганган.

Блогерлар навбатдаги видеороликни тайёрлар экан масалага холис ёндошишини истардим. Акс ҳолда Каттақўрғон деганда мудом ноҳақлик ва можоролар содир этилаётган жой тушунилади. Аслида ундай эмаску!....

 

2015-2019 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM