ЭЛ ЭЪЗОЗДАГИ СИЙМОЛАР

Image_tadbir: 

Бугун Каттақўрғон шаҳар музейида “Ўзбекистон Қаҳрамони” олий унвони соҳиблари   Ўзбекистонда хизмат кўрсатган  фан арбоби,  «Жаҳон адабиёти» журнали бош муҳаррири, профессор Озод Шарафиддинов, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби,   Ўзбекистон Республикасининг   “Эл-юрт ҳурмати”,   “Дўстлик” ордени билан мукофотланган  шоир   Ибройим Юсупов ҳамда  Қорақалпоғистон   ва  Ўзбекистон халқ ёзувчиси,  “Шуҳрат” медали, “Дўстлик” ва “Эл-юрт ҳурмати” орденлари  билан мукофотланган  Тўлепберген Қаипбергеновларнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Ёшлар иттифоқи шаҳар бўлимининг фаол ўқувчи ёшлари билан ўтказилган тадбирда  иштирокчилар ушбу қаҳрамонларнинг ҳаёт йўли, юрт равнақи ва тараққиёти йўлида қилган меҳнатлари ва улардан қолган бой адабий  мерослари ҳақидаги маълумотлар билан яқиндан танишдилар ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Албатта шуни ишонч билан айтиш лозимки,  ватанпарвар, халқпарвар эл эъзозидаги мана шундай инсонларнинг хотираси абадийдир.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM