ҲАШАР - ЭЛГА ЯРАШАР

Маълумки халқимиз маънавиятида, қадрятларида бошқа халқлар ўрганса ва ўз тажрибасида қўллашга арзийдиган кўпгина ибратли тажрибалари мавжуд.
Масалан, ҳашар деб аталган тадбир кўпчиликни бирдамликка, аҳилликка ва меҳр-оқибатга ундаши билан ажралиб туради. Мазкур тадбирда ёшу-кекса отахонларимиз иштирок этиб, фарзандлару, набираларга халқимиз маънавиятида, тарихида бир неча юз йилликлардан буён эъзозланиб келинаётган урф-одатлар, қадриятларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунтиришлар берадилар.
Шаҳримизда жорий йилнинг 27-28 апрел кунлари ҳашар сифатида эълон қилинишида ҳам катта маъно бор. Айни баҳор кунлари маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида эрта тонгдан бошлаб ҳашарлар ташкил этилиб, унда шаҳримизнинг барча қатлами фаол иштирок этмоқда.
Албатта, бу каби тадбирлар барчани ягона мақсад йўлида бирлаштириш баробарида, келажагимиз эгалари қалбида меҳнатсеварлик туйғусини шакиллантириши билан аҳамиятлидир.
АЗИЗ ҲАМШАҲАРЛАР!
Жонажон шаҳримизнинг гуллаб яшнаши, ободончилиги учун ўзимизнинг кичик бўлса ҳам хиссамизни қўшайлик. Зеро, ота-боболаримиз бежиз айтишмаган, ҳашар – элга ярашар.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM