БАРЧАСИ ЎЗ ҚЎЛИНГДА

Ушбу номдаги тарғибот декадасининг режасига асосан шаҳримиздаги 6-умумтаълим мактабида “Ота-оналар йиғилиши” ўтказилди. Унда ота-оналарга ўқувчи-ёшларни маънавий, аҳлоқий, ҳуқуқий дунёқарашларини шакллантириш, эрта турмушнинг олдини олиш, умумун ёшларни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялаш борасида қилиниши лозим ишлар хусусида ва уларга бериладиган эътибор ва тарбия масалаларига бағишланган  маърузалар етказилди.

Йиғилишда шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Рахимова, шаҳар имом хатиби Х.Дўстмуродов, “Ҳайдарчаман” МФЙ раиси М.Султанова, шаҳар ИИБ ходими З.Ахатовалар  иштирок этдилар.

Тадбир сўнгида мактабнинг собиқ ўқувчиси Ф.Рахимова мактаб кутубхонасига китоблар совға қилди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM