“БОЛАГА КИТОБ БЕРИНГ!”

Каттақўрғон шаҳар 3-умумий ўрта таълим мактабида “Китобхонлик маданиятини юксалтириш буюк мақсадларимизга эришишнинг муҳим кафолатидир” шиори остида “Китоблар байрами”  тадбири ўтказилди.

Унга шаҳар ҳокими М. Ҳашимов, тергов хибсхона бошлиғи Б.Очилов, шаҳар ХТБ мудири  в/б  А.Даминов, шаҳар ИИБ ҲПБ ВЕ ва ЁЎҲПТЭГ инспектори З.Ахатова, шаҳар ёғ-мой АЖ вакиллари, “Зарифобод” МФЙ раиси О.Ғуломов, “Ғарб мачит” МФЙ раиси М.Тоғаев,  шаҳар кутубхонаси вакили М.Халилова, шаҳар ИИБ ходимлари, ҳарбий қисм зобитлари, мактаб битирувчилари  Р.Ишбеков, Ш.Салохитдинов  ҳамда ота-оналар ташриф буюришди.

Шу куни барча синфларда 23-апрель “Халқаро китоб ва муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев томонидан эълон қилинган   “Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш  бўйича тизимли ишларни ташкил этиш”га йўналтирилган ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида  очиқ тарбиявий соатлар ўтказилди. Жумладан,  2-“А” синфида “Подарите мне новую книжку “, 4-“Б” синфида  “Биттагина китоб  олинг” , 4-“В” синфида  “Болага китоб  беринг” 5-“А” ҳамда 6-“Д” синфларида “Лучший подарок -книга”,  6-“Б” синфида “Полезнее книги нет вещи на свете!” ва 7- “А” синфида  “ Лучший друг - книга”.

Тадбир давомида фаол ўқувчилар “Энг кўп шеър ёд билган ўқувчи”,  “Зукко китобхон”,  “Китобхон синф ”, “Энг фаол китобхон ўқувчи”, “Энг кўп китоб ўқиган ўқувчи” ва “Тарғиботчи китобхон” номинациялари бўйича тақдирландилар.

 Шунингдек,  “Мен шу азиз Ватан фарзандиман!” шиори остида  “Фарзандимга китоб совға қиламан” лойиҳасида фаол иштирок этган ота-оналарга ташаккурномалар берилди.

Тадбир давомида  меҳмонлар ҳамда ота-оналар  томонидан мактабга   200дан зиёд ктоблар совға қилинди.

Ш.Тагаев

Каттақўрғон шаҳар 3- умумий

ўрта таълим мактаби директори

2015-2019 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM