БУЮК СИЙМОЛАР ИЗИДАН

Image_tadbir: 

Йирик давлат асосчиси, саркарда, жасорати, олиб борган оқилона сиёсати ҳамда юрти ва келажак авлод учун амалга оширган буюк ишлари билан ўчмас из қолдирган бобомиз  Амир Темурнинг 683 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.  Таълим муассасамизда ҳам ўқувчи-ёшлар  билан шаҳар Ёшлар Иттифоқи кенгаши, Каттақўрғон шаҳар ҳарбий қисм вакиллари, ҳарбий қисм оркестри, ўқувчиларнинг ота-оналари ҳамда “Ермачит” маҳалла фуқаролар йиғинининг фаоллари иштирокида тадбир бўлиб ўтди.

Унда Амир Темурнинг ҳаёти ва олиб борган оқилона ишлари ўқувчилар образида гавдалантирилиб, турли саҳна кўринишлари ижро этилди.

Мактабда ўтказилган тадбир сўнгида ўқувчи ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, уларнинг маънавий бойлигини юксалтириш мақсадида “КИТОБ ЯРМАРКАСИ” ташкил қилинди.

Ярмаркада мутасадди раҳбар ҳодимлар, ташриф буюрган ҳарбийлар, ота-оналар ҳамда ўқитувчилар ёшларга китоб совға қилишди ва шу қаторда мактаб кутубхонасини 67 турдаги китоблар билан бойитишди.

2015-2019 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM