ДИҚҚАТ! ДИҚҚАТ!

2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурини бажариш, шунингдек, истироҳат боғларини ташкил этиш ва улардан фойдаланишда давлат-хусусий шерикликни жорий этиш ҳисобидан инвестицияларни жалб қилиш орқали уларнинг фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17-августдаги 671-сон “Истироҳат боғлари ва яшил зоналарни ташкил этиш методологияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига асосан Танлов асосида давлат хусусий шерикчиликга ижарага бериш бўйича Каттақўрғон шаҳар Алишер Навоий номли истироҳат боғи ҳудудида ҳозирда фойдаланилмаётган бўш ер участкалари ушбу қарорга илова “Истироҳат боғлари ва яшил зоналарни ташкил этиш методологияси тўғрисида” низомининг 2-боб 8-бандида кўрсатиб ўтилган объектларни қуриш лойиҳа таклифларни бериш бўйича 2019 йил 22-апрел санасига қадан аризалар қабул қилинади.

2019 йил 22 апрел соат 10:00 да Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида хусусий шерикларнинг танлов таклифларини кўриб чиқиш бўйича танлов ўтказилишини маълум қиламиз.

Маълумот учун телефонлар +99866 456 38 94, +99893 338 77 66

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM