ОЗОДАЛИК ВА ОБОДЛИК АКЦИЯСИ

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан "Ораста ва сариштали хонадон – қут – барака манбаи" шиори остида 1-секторга қарашли “Ўрикзор” махалласида "Озодалик ва ободлик акцияси" ташкил этилди.

 Аҳоли хонадонларни намунали ҳолатга келтириш, саранжом – саришта тутиш кўникмасини шакллантириш, мазкур жараёнларда хотин – қизларнинг масъулиятини, даҳлдорлигини ошириш ҳамда бу борада намунали деб топилган хонадонларни аниқлаш, рағбатлантириш ва илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида Каттақўрғон шаҳар Хотин – қизлар қўмитаси, "Нуроний" жамғармаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича шаҳар Кенгаши,  ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши хамда сектор аъзолар хамкорлигида  ўтказилган акция давомида  маҳалладаги 500тага яқин хонадонлар ўрганиб чиқилди.

Акция давомида юқори баҳо олиб “Энг наъмунавий хонадон”, “Сариштали келинчак”, “Махалланинг ораста қизи” номинацияси бўйича ғолиб деб топилганлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 3 нафар ёш келинларга “Иффатли келин” ўқув марказида имтиёзли равишда ўқиш учун йўлланма ҳамда хонадонлардаги вояга етмаган қизларга шахсий кутубхоналарни бойитиш учун китоблар совға қилинди.

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM