ЁШ АВЛОД МАНФААТИ ДОИМИЙ ҲИМОЯДА

Бола ҳаётидаги илк ёш энг муҳим давр бўлиб, худди мана шу даврда боланинг жисмоний, ахлоқий, жисмоний, эстетик ривожланишига пойдевор бўлади. Ўсиб келаётган ёш авлодни баркамол инсон қилиб тарбиялаш борасидаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш, таълим ва тарбия самарадорлигини замон талаблари асосида таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.
Шаҳримизда ҳам ёш авлодга муносиб таълим тарбия бериш масалаларига алоҳида эътибор берилган ҳолда мактабгача таълим муассасалари фаолияти билан боғлиқ кўпгина ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, шаҳар ҳокимлигида оилавий мактабгача таълим муассасалари ташкил этиш истагида бўлган 14 нафар якка тартибдаги тадбиркорларга Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги билан тузилган битим асосида шаҳар ҳокими ўринбосари А.Ибрагимов, хотин-қизлар қумитаси раиси ҳоким ўринбосари Ф.Рахимова томонидан рухсатномалар топширилди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM