ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

Каттақўрғон шаҳар драма театрида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари М.Жўраев бошчилигида сайёр қабул ўтказилди. Ушбу сайёр қабулда Каттақўрғон шаҳар, Каттақўрғон, Иштихон, Нуробод, Пахтачи, Қўшработ ҳамда Нарпай туманларидан фуқаролар иштирок этишди. Мурожаатларни тезкор ҳамда жойида ҳал қилиш мақсадида қабулда туманлар масъул корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари ҳам қатнашдилар.

Сайёр қабулда ҳар бир мурожаатчининг арзи-ҳоли диққат билан тингланиб, уларнинг эътирозига сабаб бўлган ҳолатларни ҳокимликлар масъуллари, масалага дахлдор ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирокида чуқур таҳлил қилган ҳолда бартараф этиш чоралари кўрилди. Аксарият мурожаатларда келтирилган қонун бузилиши ҳолатлари ва бошқа ижтимоий-иқтисодий муаммолар жойида ҳал этилди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM