“НУРОНИЙ” ЖАМҒАРМАСИ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ ЙИҒИЛИШИ

Юртимизда кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган ҳурмат ва эътибор бугун нуроний отахон ва онахонларга янада куч ва ғайрат бағишлаб ўз тажрибалари ва маслаҳатлари билан мамлакат ривожида ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишга ундамоқда. Шаҳримиздаги истироҳат боғидаги сўлим гўша “Нуронийлар маскани”да фаолият юритаётган “Нуроний” жамғармаси Каттақўрғон шаҳар кенгаши аъзолари ҳам яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб келмоқдалар.

Жорий йилнинг 25 март куни кенгаш аъзоларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда биринчи бўлиб жамғарманинг шаҳар бўлими кенгаши раиси Ш.Турдиевнинг кенгаш томонидан 2018 йилда қилинган ишлар ва 2019 йилда йилда белгиланган вазифаларга бағишланган маърузаси тингланди. Шундан сўнг сўзга чиққанлар шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф. Рахимова, маҳаллалардаги кексалар ва фахрийлар билан ишлаш бўйича вакиллар  Н.Юлдошев, М.Норбобоев, О.Султонов ҳамда кенгашнинг “Ёшлар билан ишлаш гуруҳи” раҳбари М.Жумаев, фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича шаҳар кенгаши раиси ўринбосари Ф.Мухамма- диевлар “Нуроний” жамғармаси шаҳар бўлими томонидан 2018 йил давомида қилинган ишлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Йиғилиш сўнггида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва келгусида қилинадиган ишлар бўйича вазифалар белгилаб олинди.    

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM