“ҒАРБ МАЧИТ”ДА САЙЁР ҚАБУЛ

Каттақўрғон шаҳар “Ғарб Мачит” маҳалла фуқаролар йиғинида шаҳар ҳокими М.Хашимовнинг сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда ушбу маҳалладан 60 нафардан зиёд фуқаролар ўзларини қийнаб келган мурожаатлари билан иштирок этишди. Уларнинг мурожаатлари, масалаларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун шаҳардаги ташкилот ва идоралар раҳбарлари ҳам иштирок этдилар. 

Шаҳар ҳокими ҳар бир мурожаатни диққат билан эшитиб, ўртага ташланган масалаларни ўз ўрнида, қўшимча ўрганиш талаб этадиган муаммоларни қисқа фурсатда ҳал этиш чораларини кўрди. Мутасадди раҳбарларга муддати белгиланган ҳолда қатъий вазифа ва топшириқлар берилди.
Билдирилган ҳар бир мурожаат шаҳар ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM