“Аёллар дафтари” аёллар учун ҳақиқий имконият: Евроосиё Миллий университети докторанти  Разия Асылгожинанинг ўз фикрлари билан бўлишди

Республикамизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, гендер тенглиги борасида олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида ташриф буюрган Астана шаҳар Евроосиё Миллий университети PhD докторанти Разия таасссуротларини бўлишди.

Дастлаб, шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова билан бўлган суҳбат давомида Разия Асылгажина ўзининг илк фикрларини билдирди.

Аввало мени шаҳарни аёл ҳоким томонидан бошқарилаётганлиги, муҳими шу ерлик аҳоли билан суҳбат давомида уларнинг бундан жудаям мамнун эканликлари, чунки шаҳар ҳокими томонидан кейинги йилларда Каттақўрғон шаҳрида жуда катта бунёдкорлик ишлари, улкан қурилиш, таъмирлаш ишлари амалга оширилганлиги, янгидан -янги иншоотларнинг барпо этилганлигини, университет филиалининг ташкил қилинганини эътироф этганликлари жуда ҳайратлантирди, -дейди Р. Асылгажина. Бу ҳам юртингизда аёлларга берилаётган катта эътибор, уларнинг ҳар жабҳада юксак салоҳиятга эга эканлигига билдирилган ишончдир.

Шунингдек, суҳбат давомида шаҳар ҳокимининг аёл сифатида ҳам оила ҳам бошқарув соҳасидаги фаолиятининг машаққати, ҳокимликнинг масъулият ҳисси қанчалик эканлигига қизиққан  қозоғистонлик олима ўзининг саволларига олган жавобидан мамнун бўлди.

Шу куни меҳмоннинг навбатдаги манзили шаҳар Халқ қабулхонаси бўлди.

Халқ қабулхонаси мудири Ҳамротош Шодиева юртимизда аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, бунинг учун биринчи ўринда уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида иш олиб бораётган Президентнинг жойлардаги Халқ қабулхоналари фаолияти, шаҳримизда ушбу йўналишда хотин-қизларнинг муаммоларини бартараф этиш борасида олиб борилаётган ишлар, хотин-қизларга кўрсатилаётган ёрдамлар ҳақидаги фикрларини баён қилди.

Разия Асылгажина биргина маҳалла мисолида аҳоли турмуш шароитини, хусусан хотин-қизлар билан ишлаш, уларни  қўллаб-қувватлаш мақсадида алоҳида масъул шахснинг, яъни хотин-қизлар фаолининг иш олиб бораётгани, айниқса, ижимоий ҳимояга муҳтож аёлларга кўмаклашиш учун “Аёллар дафтари”нинг ташкил қилингани ва шу орқали хотин-қизларга ёрдамлар кўрсатилаётгани, бирор бир аёлнинг эътибордан четда қолмаслигидан, юртимизда амалга оширилаётган бундай оқилона сиёсатдан ҳайратланганлигини алоҳида таъкидлади.   

У ҳақиқатдан ҳам Ўзбекистонда хотин-қизлар масаласига жуда катта эътибор қаратилаётганлигини, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ишларнинг амалий натижасини Каттақўрғон шаҳрида бу борада олиб борилаётган оширилаётган ишлар мисолида кўрганлигини  билдирди.

Ҳилола Эргашева.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM