ХАВСИЗ ҲАЁТ УЧУН

Бугун аҳоли ва ёшларни саломатликларини сақлашда, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришда спортнинг алоҳида ўрни бор.

Шу боисдан шаҳримизда ҳам ёшлар орасида турли спорт мусобақалари, юриш марафонларини ўтказиш ва унга ёшларни кенг жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилган.

Бугун Каттақўрғон шаҳрида “Хавфсиз ҳаёт учун” шиори остида ташкил этилган вело ва оммавий юриш марафони ҳам шу мақсадда ўтказилди.

Шаҳар ИИБ ЙХХБ, шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ташкил қилинган ушбу тадбирда 1000 дан ортиқ ёшлар, шаҳар аҳолиси ва маҳалла ёшлари иштирок этдилар.

 

Марафон эрта тонгдан Каттақўрғонга кириш дарвозасидан бошланди ва шаҳар ҳокимлиги олдига қадар давом этди.

- Биз бугун эрта тонгдан вело ва юриш марафонида иштирок этдик. Бу каби спорт тадбирларининг саломатлигимиз учун аҳамияти катта. Тенгдошларимиз- ни ҳам спорт билан шуғулланишларини сўраб қоламан, -дейди тадбир иштирокчиларидан бўлган СамДУ Каттақўрғон филиали талаба ёшлари.

Албатта, соғ танда соғлом ақл деганларидек, спорт инсонни ҳам маънан ҳам жисмонан соғлом бўлишида муҳим ўрин эгаллайди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM