ШАҲАР КЕНГАШНИНГ 72 СЕССИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун халқ депутатлари шаҳар кенгашининг навбатдаги 72 сессияси бўлиб ўтди. Унда шаҳар ҳокими ўринбосарлари, депутатлар, тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилари иштирок этдилар.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан шаҳардаги суд органлари фаолиятининг одил судловни амалга ошириш борасидаги ишлари юзасидан ахборотлари эшитилди.

Иккинчи масала бўйича шаҳар прокурори Ф.Эгамқулов Каттақўрғон шаҳар прокуратурасининг 2022 йил давомида қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш борасида амалга оширган ишлари тўғрисида ҳисобот берди.

Шундан сўнг 2022 йил давомида Каттақўрғон шаҳар Халқ қабулхонаси, сектор ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарларининг аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш ҳолати тўғрисидаги ҳамда Тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш юзасидан шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Х.Шодиеванинг ахбороти депутатлар эътиборига ҳавола этилди.

Шунингдек, сессияда шаҳарда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, оқова тармоғини яхшилаш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги режалар тўғрисида Сув таъминоти МЧЖ Каттақўрғон шаҳар бўлими бошлиғи А.Мамедов,

маҳаллий бюджет ижроси, маҳаллий бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш йўналишлари, жумладан, маҳаллий бюджет даромадларини оширишнинг аниқланган резервлари тўғрисида ва 2022 йилда “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари ҳисобидан жамоатчилик фикри асосида танлаб олинган лойиҳаларнинг ижроси тўғрисидаги масалалар бўйича шаҳар ҳокимлиги Молия бўлими мудири Ф.Садриддиновнинг ҳисоботи эшитилди.

Сессияда депутатлар навбатдаги масалалар яъни, шаҳардаги аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлар тўғрисида, “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисоб варағидан кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар учун маблағ ажратиш тўғрисида, Депутатлик ваколатини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида, Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгаши депутатлигига бўшаб қолган ўринга депутат сайлови кунини белгилаш ҳамда сайловларни ўтказиш тўғрисида, Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссиясини тузиш тўғрисида, Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгаши депутатларининг одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида ҳамда 2023 йилнинг 1-чорагида 2-секторни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар юзасидан тегишли қарорларни тасдиқладилар.

Сессия шунинг билан ўз ишини якунлади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM