Маҳалла раислари иштирокида семинар ўтказилди

Image_tadbir: 

Бугун Каттақўрғон шаҳар статистика бўлими томонидан шаҳар маҳаллалар маркази биносида Давлат статистика ҳисоботларини шакллантириш, тўлдириш ва белгиланган муддатларда тақдим этилишини ташкил этиш мақсадида ўқув семинар ўтказилди. 

Мазкур ўқув семинарда вилоят статистика бошқармаси бўлим бошлиғи Ж.Таниев, шаҳар статистика бўлими бошлиғи М.Мўминов, шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи А.Рахмонов ҳамда Каттақўрғон шахридаги 36 та маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этишди.  

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM