4 сектордаги  хотин-қизларнинг мурожаатлари эшитилди

Image_tadbir: 

Бугун Каттақўрғон шаҳар Педагогика коллежида  4 сектор бўйича хотин-қизлар билан учрашув ўтказилди. Унда сектор раҳбари, шаҳар ДСИ бошлиғи Фаррух Ғаниев оила ва хотин-қизлар бўлими вакиллари ҳамда секторга бириктирилган масъул раҳбарлар иштирок этди.

Хотин-қизлар билан учрашув давомида уларнинг мурожаатлари ҳам ўрганилди. Электр ва газ таъминоти, соғлиғини тиклаш, ишга жойлашиш, моддий ёрдам олиш, уй-жой, алимент каби масалалардан иборат бўлди.

Ўрганиш давомида мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилган бўлса қолган мурожаатларнинг ижроси  бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди. 


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати  

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM