ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТЛАР БЕРИЛДИ

Хотин-қизл арни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш,  уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида жорий йилнинг  12 февраль куни  шаҳар хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан тажриба тариқасида  “Ҳуқуқий маслаҳатлар” лойиҳаси асосида тадбир ўтказилди. Ушбу тадбирга муаммоли вазиятга тушиб қолган, ижтимойи химояга муҳтож бўлган хотин-қизларга хуқуқий  маслахатлар бериш мақсадида суд-ҳуқуқ органи вакиллари таклиф этилдилар. 

Вилоят фуқаролик суди раиси М.Тожибоев, Халқ қабулхонаси мудири Х.Шодиева, шахар прокуратураси, жиноят ишлари бўйича суди, ички ишлар бўлими, мажбурий ижро бюроси, Адлия бўлими,  Васийлик кенгаши  вакиллари  Хотин-қизларни  қийнаб келаётган, ўзлари ечимини топа олмаётган саволларга жавоб бердилар.

Тадбирда  хотин-қизларнинг   конституциявий  хақ-хуқуқларини, бурч ва вазифаларини қанчалик яхши билишлари уларни муаммоларнинг ечимини топа олишларида  ва келажакда  фарзандларини соғлом ва баркамол этиб вояга етказа олишларида қийнчиликларга учрамасликлари алоҳида таъкидланди.

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM