Бугун ҳокимлик таркибий бўлинмалари мутахассислари учун бошланган малака ошириш курсларининг иккинчи куни

Image_tadbir: 

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан вилоят туман (шаҳар) ҳокимликлари таркибий бўлинмалари  мутахассислари учун қисқа муддатли малака ошириш курслари бошланди.

Курслар жами 18 соат (3 кун)га мўлжалланган. 

Ўқув курсларини 1-кунида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги филиал раҳбари ўринбосари А.Ибрагимов, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Бобоев, вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи О.Муҳаммадиев ва бошқалар  тингловчиларга ўқув дастурида белгиланган мавзулар юзасидан маъруза қилдилар.

Шаҳар ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бош мутахассиси Сардорбек Исматов ушбу ўқув курсда иштирок этмоқда.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM