МЕҲР-МУРУВВАТ АКЦИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ!

Image_tadbir: 

Азалдан халқимизда йиқилганларни суяш, қийналганларга ёрдам кўрсатиш, беморлар ҳолидан хабар олиш, ёрдамга муҳтожларга меҳр-мурувват кўрсатиш каби эзгу қадриятларимиз улуғланган. Бу каби анъаналар турли тадбирларда ўзини янада яққол намоён этади.

Жумладан, бугун шаҳар педагогика коллежида 3 декабр-Халқаро ногиронлар куни муносабати билан ташкил қилинган хайрия акциясида ҳам ҳамшаҳарларимиз ўзларининг саховатларини кўрсатдилар.

Тадбирда иштирок этган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова бу каби қадриятларимизни янада улуғлар экан, бугун ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган шахслар учун улкан шароитлар яратилаётганлиги, айниқса, уларни билим олишлари учун берилаётган имкониятлар, саломатликларини тиклашда кўрсатилаётган ёрдамлар ҳақида сўз юритди.

Шунингдек, тадбирда сўз олган шаҳар имом хатиби Анвар Назаров бу каби хайрли тадбирлар кўплаб ўксик дилларни шод этишини таъкидлади.

Хайрли тадбирни шаҳар ҳокими бошлаб берди.

Шундан сўнг тадбирда иштирок этган идора ва ташкилотлар, турли соҳа ва кенг жамоатчилик вакиллари ўз саховатларини кўрсатдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM