ИНШОЛАР ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ 

Image_tadbir: 

9 декабрь-Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни“ муносабати билан ўқувчи-ёшлар ўртасида ўтказилган иншолар танловининг вилоят босқичи ҳам мазмунли бўлди. 
“Коррупияга қарши биргаликда курашамиз” мавзусидаги ушбу иншолар танловининг Самарқанд вилоят босқичи (финал) ғолиблари аниқланди. Қувонарлиси танловдаги умумтаълим мактаблари ўртасидаги фахрли биринчи ўрин шаҳримиздаги 17-ИДУМ 11-“А”-синф ўқувчиси Рухшона Баҳодировага насиб этган бўлса, учинчи ўринни ҳам  шаҳримиздаги 11-мактаб 11-“Б”-синф ўқувчиси Наргиза Ҳасанова қўлга киритди.

Шунингдек, танловдаги олий таълим муассасалари ўртасидаги биринчи ўринни ҳам Самарқанд Давлат университети Каттақўрғон филиали Педагогика ва тилларни ўқитиш факультети 2-босқич талабаси Шалола Ўрозова эгаллади.
Ғолиб ўқувчиларни ва уларнинг устозларини ушбу муваффақият билан муборакбод этамиз.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM