Семинар хотин-қизлар фаолларининг ҳуқуқий ва касбий билимларига бағишланди  

Image_tadbir: 

Каттақўрғон шаҳар Драма театрида маҳалла хотин-қизлар фаолларининг ҳуқуқий билимларини ва касбий малакасини оширишга бағишланган ўқув семинари ўтказилмоқда. 
Унда, Каттақўрғон шаҳри ҳамда Нарпай, Пахтачи ва Каттақўрғон тумани хотин-қизлар фаоллари иштирок этмоқда.
Семинарда иштирок этган Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси бош мутахассиси З.Жонузоқов ва Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти бўлим бошлиғи, доцент Ҳ.Норқуловлар семинарнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритдилар.
Шунингдек, семинарда суд, адлия, бандлик ва бошқа ҳамкор ташкилотлар вакиллари маърузалари билан иштирок этдилар.
Семинар куннинг иккинчи ярмида ҳам давом этади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM