MУНОСАБАТ  

Ижтимоий тармоқда Каттақўрғон шаҳри Ўзбекистон кўчасидаги йўл қисми носозлиги бўйича мурожаат юзасидан шаҳар ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари Ж.Ахмедовнинг изоҳ беришича, мазкур ҳудудда таъмирталаб ҳолатга келган ичимлик суви қувурини шаҳар Сувоқова корхонаси томонидан  таъмирлаш ишларини олиб борилиши натижасида асфальт қопламаси бузилган. 
Шаҳар ҳокимлиги томонидан шаҳардаги ички кўчаларнинг кўчиб кетган асфальт қопламасини тамирлаш белгилаб олинган бўлиб, кўчаларда юзага келган муаммолар шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси томонидан жорий йилнинг 1 декабрь санасига қадар якунига етказилиши белгилаб олинган.

 Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2022 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM