НУРОНИЙЛАР БУХОРОГА САЁҲАТ ҚИЛДИЛАР

Шу кунларда шаҳримизда “Кексалар ҳафталиги” муносабати билан турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Ушбу тадбирлар доирасида  яқинда нуронийларнинг қадимий Бухоро шаҳрига саёҳатлари ташкил қилинди.

20 нафар “Чордара” маҳалласидаги нуронийлар шаҳар Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимининг кексалар бўйича вакиллари иштирокида Бухоро шаҳридаги тарихий обидаларни зиёрат қилдилар.   

Нуронийлар кўрсатилаётган эътибордан мамнун бўлган ҳолда юртимизнинг тинчлиги ва фаровонлиги бардавом бўлишини тилаб дуо қилдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM