Каттақўрғон шаҳар давлат солиқ инспекцияси томонидан “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорларга кўмак берилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 30-августдаги “Норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда меҳнат ресурслари балансини замонавий ёндашувлар асосида шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-366-сонли қарор мазмун моҳияти шундан иборатки,

Меҳнат ресурслари балансини шакллантириш тартибини такомиллаштириш, ишсиз фуқароларни, айниқса, хотин-қизлар ва меҳнат бозорига илк бор кириб келаётган битирувчилар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка кенг жалб этиш, шунингдек, норасмий бандликни камайтириш бўйича таъсирчан янги механизмларни жорий этиш мақсадида:

1. Маҳаллаларда ишсизликни камайтириш ва норасмий бандлик улушини қисқартириш учун шундай тартиб ўрнатилдики, унга мувофиқ:

а) 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб 10 та фаолият тури ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритилади;

- Уй ҳайвонлари (қорамол, қўй, эчки, от ва бошқалар) бозорларида воситачилик хизмати:

- Автомобил бозорларида воситачилик хизмати:

- Риелторлик хизматини кўрсатиш (ижарага уй топиб бериш, уй сотиб олиш ва сотишга кўмаклашиш)

- Уйда сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш ва сотиш хизмати:

- Маиший буюмларни ижарага бериш хизмати (стол-стул, идиш-товоқ, асбоб-ускуна ва бошқалар)

- Гипс ва ганчдан буюмлар ясаш (уй жиҳозлари, эртак қаҳрамонлари ҳайкалларини ясаш)

- Тош ва тош маҳсулотларидан ёдгорлик, сувенир ва декоратив буюмлар тайёрлаш:

- Ёғоч маҳсулотларидан сават, нон маҳсулотлари учун махсус идиш ва бошқа буюмларни тўқиш:

- Уй шароитида пилла етиштириш, шахсий томорқа ер участкасида тут меваси, ниҳоли ва кўчатини етиштириш, уйда ипак мато, ипак гилам тўқиш ва сотиш:

- Кулолчилик юналишлар киритилди.

б) 2023 йил 1 январдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар учун ижтимоий солиқ суммасининг энг кам миқдори ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизидан йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваригача камайтирилади (бундан савдо мажмуалари ва бозорларда фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар мустасно);

в) 2023 йил 1 январдан бошлаб ўзининг шахсий томорқа ер участкасида 2-иловада кўрсатилган фаолият турлари билан шуғулланаётган фуқаролар томонидан йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баравари миқдорида ижтимоий солиқ тўланган тақдирда, улар расмий банд бўлган аҳоли тоифасига киритилади ва ушбу давр уларнинг меҳнат стажига қўшилади.

Чорвачилик (қорамол, қўй, эчки, от ва бошқалар), Иссиқхона, Паррандачилик (бедана, курка, ғоз, ўрдак), Қуёнчилик, Асаларичилик, Балиқчилик, Боғдорчилик, Лимончилик ва Гулчилик йўналишлари шахсий томорқа ер участкаларида юритиладиган қўшимча фаолият турларига киритилди.

Ушбу фаолият турлари билан шуғулланаётган фуқароларнинг ҳисобини юритиш маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчилари (кейинги ўринларда — ҳоким ёрдамчилари) томонидан амалга оширилади;

г) 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб томорқа ер участкалари эгаларини кооперация ва касаначилик асосида иш билан банд қилган тадбиркорлик субъектларига Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан:

- парранда (товуқ, бедана, ўрдак, ғоз, курка), паррандани сақлаш учун катак, озуқа еми ҳамда дори воситалари;

- узум кўчати ва ток сўриси;

- асалари оиласи, асалари уяси учун қути ҳамда озуқа еми;

- қуён, қуён катаги ва озуқа еми;

- балиқ чавоқлари, сунъий ҳовуз ва озуқа емини харид қилиш ҳамда кейинчалик томорқа ер эгаларига тақдим этиш учун субсидия ажратилади.

Бунда, мазкур субсидия бир нафар томорқа ер участкаси эгаси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваригача миқдорда ҳоким ёрдамчиларининг тавсиясига асосан ажратилади.

2. 2023 йил 1 январдан бошлаб қуйидагиларга рухсат этилсин:

Якка тартибдаги тадбиркорларга мураккаб бўлмаган умумий қурилиш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари (бетон қуйиш, бўёқчилик, сувоқчилик ишлари, ғишт ва кафел териш, перфоратсия, дурадгорлик, чилангарлик ва бошқа умумий қурилиш ишлари)ни (кейинги ўринларда — умумий қурилиш ишлари), шу жумладан юридик шахслар учун ҳам бажаришга;

- қурилиш-пудрат ташкилотларига умумий қурилиш ишларини бажариш учун шартнома асосида якка тартибдаги тадбиркорларни жалб қилишга:

- якка тартибдаги тадбиркорларга умумий қурилиш ишларини бажариш учун беш нафаргача ходимларни ёллашга рухсат этилади;

умумий қурилиш ишларини бажариш фаолияти билан шуғулланаётган ҳамда камида уч нафар ходимни ёллаган якка тартибдаги тадбиркорга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналарни сотиб олишга субсидия ажратилади. Бунда, субсидия миқдори битта ходим учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан ошмаслиги белгилаб ўтилган.

Айни пайтда мунтазам равишда тадбиркорлар билан турли очиқ мулоқот ва учрашувлар ташкил этилмоқда, муаммолар ўрганилиб ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун муҳим бўлган қатор йўналишларни белгилаб олган ҳолда амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Хусусан, “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили доирасида 9 ойлик даврида 968 та тадбиркорлик субъектлари ўрганилди. Шундан 830 тасига кўмаклашиш зарурлиги аниқланди.

Жумладан, дастлабки бухгалтерияни юритишда 224 та, солиқ қарзи тўғрисида маълумотлар юзасидан 22 та, солиқ режимини танлашда 36 та, солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартиблари бўйича тушунча беришда 86 та, 18061,3 млн. сўмлик ҚҚС солиғидаги мавжуд ортиқча тўловни қайтаришда 35 та, 292,2 млн. сўмлик бошқа солиқ турларидаги ортиқча тўлов суммасини қайтаришда 56 та, 1097,9 млн. сўмлик солиқ қарздорлиги муддатини узайтиришда 1 та тадбиркорлик субъектига кўмаклашилди. Шунингдек, 200,0 млн сўмлик имтиёзли кредит олишда 1 та тадбиркорлик субъектига кўмаклашилди.

Каттақўрғон шаҳар давлат солиқ инспекцияси ходимлари тадбиркорга маслаҳатчи, кўмакчи ва яқин ҳамкор сифатида ўз фаолиятларини давом эттирмоқдалар. Тадбиркорлар ўзларини қийнаётган масалалар юзасидан 66-455-30-03 (Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш шўъбаси) рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин.

 

 

Азизбек Омонов, шаҳар ДСИ

“Тадбиркорликни қўллаб-қўвватлаш шўъбаси бошлиғи

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM