ЭЪЗОЗ  ВА ЭҲТИРОМ ОҒУШИДА 

Мамлакатимизда кекса авлод вакиллари доим эъзозда бўлган. Яқинда 1 октбярь - "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан шаҳримиздаги узоқ йиллар давомида ёш авлодга таълим-тарбия бериб, ҳозирда кексалик гаштини сураётган фахрий педагогларга ҳам ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди.
Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова уларнинг хонадонларида бўлиб байрам билан муборакбод этар экан, кекса педагогларнинг таълим соҳасидаги самарали хизматларини юксак эътироф этди.
-Бугун кексалари эъзозланган шундай тинч ва фаровон юртда яшаётганимиздан хурсандмиз. Бу каби ҳурмат ва эътибор, меҳр бизга жуда катта куч беради. Қанийди яна ёш бўлиб қолсак, мана шундай шароитда ўзгача шижоат билан ишлардик, -дейди устоз Ханифа Шукурова.
Шу куни ҳокимлик вакиллари ижодкорлар Баходир Йўлдошев ҳамда Абдуазиз Ҳошимовларнинг ҳам хонадонларида бўлдилар ва уларнинг хотирасини ёдга олдилар.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM