Бугун фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш юзасидан навбатдаги қабул ўтказилди. Унда шаҳар ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ш.Кучкарова ҳамда 1 сектор котиби Н.Суннатов иштирок этди.
Қабулда 30 дан ортиқ фууқаролар турли масалалар юзасидан мурожаатлари билан қатнашдилар.
Қабул давомида фуқаролардан уй-жой олиш, моддий ёрдам, алимент, газ ва электр тўловларидаги қарздорлик ва бошқа масалалар бўйича мурожаатлар ўрганилди ва ижросини таъминлаш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.