БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ ФАН ОЙЛИГИ СЕРМАЗМУН БЎЛДИ

Шаҳримиздаги 13 умумтаълим мактабида сентябрь- “Бошланғич таълим фан ойлиги” сермазмун бўлди. Ойлик давомида очиқ дарслар, турли танловлар, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди. 
Айниқса, фан ойлигининг ёпилиши муносабати билан мактабнинг 2 -“А”  синф ўқувчилари томонидан “Сизга таъзим-азиз устозлар”, 4 - “В” синф ўқувчилари томонидан тайёрланган “Элим суйган-Меҳржон” деб номланган тадбирлар ўқитувчи ва мураббийлар кунига муносиб совға бўлди.
Тадбирда шаҳар ҳокими ўринбосари Ж.Носиров, шаҳар халқ таълими бўлими вакиллари, ота-оналар иштирок этдилар.
Ўқувчилар томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар тадбирга кўтаринкилик бағишлади.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлии ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM