Қадрли устоз ва мураббийлар!

Сиз азизларни, таълим соҳасининг фидойи ва жонкуяр педагог ходимларини 1 октябрь - “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” билан самимий муборакбод этаман.

Шундай қутлуғ айёмда Сиз азизларга юксак ҳурмат-эҳтиромимиз ва эзгу тилакларимизни изҳор этамиз. 

Зеро, мамлакатимизда таълим тизимини ривожлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама комил инсонлар қилиб вояга етказиш ҳамда ёшларни юксак билим соҳиби сифатида жамиятда муносиб ўрнини топишида сизнинг захматли меҳнатларингиз мужассамдир.

Сиз каби фидойи ва жонкуяр инсонлар, келажак бунёдкорларига ҳар қанча тасаннолар айтсак арзийди
         
Муҳтарам ўқитувчи-мураббийлар, азиз устозлар! 
Сизларни яна бир бор байрамингиз билан чин дилдан муборакбод этаман.

Барчангизга узоқ умр, мустаҳкам соғлик, хонадонингизга файзу-барака ва баркамол авлодни вояга етказишдаги эзгу ишларингизга улкан зафарлар тилайман!

Каттақўрғон шаҳар ҳокими, Сенатор Гавҳар Алимова

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM