Ҳокимлик ходимлари учун сиёсий-маърифий ўқув соати ўтказилди

Бугун шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида навбатдаги сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтди. Унда ҳокимлик ходимлари иштирок этдилар.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси орқали намойиш этилган ўқув соати ҳафта давомидаги энг сўнгги хабар ва янгиликлар билан бошланди.
Шундан сўнг ўқув соати иштирокчилари эътиборига мутахассисларнинг “Давлат фуқаролик хизматчиларининг обод -ахлоқ қоидалари”, “Ҳокимларнинг ҳисобдорлиги ва ваколатлари” ҳамда “Устоз ва мураббийлар юрт тараққиётининг пойдевори” мавзуларидаги маърузалар  ҳавола этилди.
Ўқув соати давомида шунингдек, Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM