ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Халқ депутатлари шаҳар кенгашининг навбатдаги 64- сессияси бўлиб ўтди. Унда шаҳар ҳокими ўринбосарлари, депутатлар, тегишли ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

Биринчи масала юзасидан яъни,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 сентябрдаги “2020 — 2022 йилларда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 580-сон қарори ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида шаҳар ҳокими Г.Алимованинг ҳисоботи эшитилди.

Сессия кун тартибидаги навбатдаги масала “Обод маҳалла” давлат дастури доирасида А.Қаҳҳор маҳалла фуқаролар йиғинида амалга оширилган ишлар юзасидан 3-сектор раҳбарининг ҳисоботи депутатлар томонидан қайтарилди.

Каттақўрғон шаҳрида 2022 йил сентябрь ойи якуни билан хизматлар соҳасини ривожлантириш ҳамда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича кўрилган чоралар тўғрисида шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Тошпулатов ахборот берди.

Сессияда шунингдек, шаҳар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан амалга оширилган ишлар аҳволини ўрганиш натижалари бўйича шаҳар Кенгаши депутати Т.Хамидовнинг ҳамда шаҳарда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, оқова тармоғини яхшилаш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги режалар тўғрисида Сув таъминоти МЧЖ Каттақўрғон шаҳар бўлими бошлиғи А.Мамедовнинг ҳисоботи депутатлар эътиборига ҳавола қилинди.

Кун тартибидаги яна бир масала, яъни шаҳарда кўп қаватли уй-жойларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш ва бошқарув ташкилотларини ташкил этиш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳолати тўғрисидаги шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Ў.Файзуллаевнинг ҳисоботи ҳам депутутлар томонидан қабул қилинмади.

Шундан сўнг депутатлар 2022 йил 2-ярим йилликда “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”да шаклланган маблағларни жамоатчилик фикри асосида йўналтириш тўғрисидаги, Каттақўрғон шаҳар маҳаллий бюджетининг 2022-йил иқтисод қилинган маблағларни чегириб олиш ва қайта йўналтириш ҳақидаги, шаҳардаги аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳамда “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисоб варағидан кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар учун маблағ ажратиш тўғрисидаги масалалар юзасидан қарорларни тасдиқладилар.

Шунинг билан сессия ўз ишин тугатди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM