АЛИШЕР НАВОИЙ МАҲАЛЛАСИ ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛИНИНГ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

Image_tadbir: 

Президентимиз ташаббуси билан маҳаллаларда хотин-қизлар фаоли лавозими жорий этилди. Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва тизимли равишда ҳал этишдек ушбу масъулиятли вазифани улар бугун қандай бажаряпти? 
Куни кеча шу мақсадда шаҳримиздаги Алишер Навоий номли маҳаллада хотин-қизлар фаолларининг фаолиятларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Унда шаҳар ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ш.Кучкарова, Алишер Навоий  маҳалласи раиси ва ҳоким ёрдамчиси ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари иштирок этди.
Семинардан сўнг "Аёллар дафтари" дан ёрдам олиб ўзини ўнглаб олган маҳалла хотин-қизларининг фаолияти билан танишилди.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM