КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИДА “ТЕЗКОР АЛОҚА” ТИЗИМИ ИШГА ТУШИРИЛДИ

 

Фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, шунингдек, коррупцияга қарши самарали курашиш ва унинг олдини олиш мақсадида КШТБ ҳузурида “Тезкор алоқа” тизими ташкил этилди. Тиббиёт бирлашмасининг Қабул бўлими, Туғруқ бўлими ҳамда Кўп тармоқли марказий поликлиникаларида телефон аппаратлари ўрнатилган.

“Тезкор алоқа” тизимидан фойдаланиш КШТБ ходимлари томонидан ҳуқуқбузарлик фактларининг олдини олишга, ушбу ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларни аниқлашга, тиббиёт ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатларини аниқлашга, шунингдек, шахсий манфаатлар учун ходимларнинг ваколатлари, расмиятчиликка барҳам бериш ва мансабдор шахслардан фойдаланишга қаратилган. 

“Тезкор алоқа” тизими КШТБда кечаю-кундуз ишлайди, раҳбарият билан боғланиш учун телефон гўшагини кўтарсангиз кифоя, шу заҳоти тиббиёт бирлашмаси бошлиғи қўл телефонига тўғридан-тўғри боғланасиз. “Тезкор алоқа” тизимидан келиб тушган маълумотлар, аризалар, шикоят ва таклифлар КШТБ бошлиғи Х.Х.Хамраевда назоратида.

Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM