ЖИНОЯТЧИЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШ БОРАСИДАГИ ИШЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Маҳаллаларда маънавий-ижтимоий муҳитни соғломлаштириш, бу борадаги ишларни тўғри ташкил қилиш ҳудудларда аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яхшилашда муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, бунда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш бўйича манзилли ишларни олиб бориш маҳаллаларни тинч ва хавфсиз ҳудудга айлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Яқинда шаҳар Маҳалла марказида шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, сектор раҳбарлари томонидан танқидий тарзда ўтказилган йиғилиш ушбу масалага бағишланди.

Йиғилишда шаҳар маҳаллаларида фаолият кўрсатаётган ҳоким ёрдамчилари, маҳалла раислари, ёшлар етакчилари ҳамда хотин-қизлар фаоллари қатнашдилар.

✔ Шаҳар ҳокими сўз олиб бугун маҳаллаларда фаолият юритаётган маҳалла фаолларининг ўз ҳудудларида соғлом муҳитни шакллантиришлари, ҳар бири ўз вазифасидан келиб чиқиб, нотинч оилалар, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлган ёшлар, хотин-қизлар билан иш олиб боришлари, маънавий-маърифий тадбирларни янада кўпроқ ўтказишлари, бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида аҳоли ўртасида тарғибот ишларини кучайтиришлари лозимлигини таъкидлади.

✔ Шунингдек, йиғилишда шаҳар прокурори Ф. Эгамқулов ҳамда шаҳар ИИБ бошлиғи Ғ.Исломовлар сўзга чиқиб, жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабабларини ва уларни олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бунда маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, маҳалла раиси, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаолларининг масъулияти ҳақида сўз юритдилар.

Танқидий руҳда бўлиб ўтган йиғилиш давомида масъулларга жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни  олдини олиш борасида аниқ вазифалар берилди ва ҳамкорликда иш олиб боришлари лозимлиги алоҳида таъкидланди.   

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM