Солиқ идорасининг янги раҳбари таништирилди

Бугун шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида мутасадди рахбарлар иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ҳамда вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Фаррух Ахмеджанов қатнашдилар. Дастлаб, сўзга чиққан шаҳар ҳокими шаҳарда солиқ тизими соҳасида амалга оширилаётган ишларда ДСИ ходимларининг масъулияти ҳақида сўз юритди. Шундан сўнг вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари сўз олиб  солиқ тизимидаги ислоҳотлар ва имкониятлар, солиқ қонунчилиги ҳақида гапирди ҳамда яқинда Каттақўрғон шаҳар ДСИ га тайинланган янги раҳбар Фаррух Ғаниевни иштирокчиларга таништирди. Йиғилишда келгусида қилиниши лозим бўлган вазифалар хусусида ҳам сўз юритилди ва масъулларга бу борадаги тегишли топшириқлар берилди.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати .

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM