БЕШ ТАШАББУС ОЛИМПИАДАСИ

Шу кунларда шаҳримиздаги маҳалла ёшлари ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи мавсуми доирасида маънавий-маърифий тадбирлар ва спорт мусобақалари бўлиб ўтмоқда.
Ушбу тадбирлар доирасида бугун 17- умумтаълим мактабида Амир Темур маҳалласи ёшлари учун Киберспорт мусобақаси ўтказилди. Маҳалла ёшлар етакчиси иштирокида ўтказилган мусобақада ғолиб ўқувчилар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Бугун худди шундай спорт мусобақалари шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими ҳамкорлигида “Зарифобод”, “Баҳористон”, “Зомин” ва “Кунжупай” маҳалласи ёшлари иштирокида ҳам ўтказилди.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати .                                             

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM