“Яккабоғ” маҳалласидаги ободончилик ишларига аҳолининг  муносабати қандай бўлмоқда? 

“Обод маҳалла” давлат дастури бўйича шаҳримиздаги “Яккабоғ” маҳалласида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Кўчаларда текислаш, таянч устунлар ва  тунги ёриткичлар ўрнатиш, сув, электр тармоқлари тортиш, бетон йўлакларни қуриш ва бошқа бир қатор қурилиш - таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Муҳими, ушбу ишлар аҳолининг кайфиятига кўтаринкилик бахш этган.
Куни кеча шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова  ҳудуддаги 9-умумтаълим мактабида маҳалла фаоллари, нуронийлар билан бўлган суҳбатда бу борадаги ишлар ҳақида суҳбатлашди. Аҳолининг фикр ва мулоҳазаларини эшитди.
Маҳалланинг обод бўлаётганидан мамнун бўлган фуқароларнинг ўзлари ҳам уй-атрофларини ободонлашириш ва кўкаламзорлаштиришларини билдирдилар.
Суҳбат сўнггида маҳалланинг нуронийлари ҳудудни келгусидаги ободлиги йўлидаги ишларни янада бардавом бўлишини тилаб дуога қўл очдилар.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM