МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИ БАЛАНСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ЗАМОНАВИЙ ЁНДАШУВ

Куни кеча шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган ўқув семинари ушбу мавзуга бағишланди.

Унда шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Тошпўлатов, вилоят Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бошлиғи А.Неъматов ҳамда ҳоким ёрдамчилари иштирок этдилар.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 30-августдаги "Норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда меҳнат ресурслари балансини замонавий ёндашувлар асосида  шакллантириш чора тадбирлари тўғрисида" ги қарорининг мазмун-моҳияти юзасидан батафсил тушунча берилди.

Шунингдек, семинарда ҳоким ёрдамчилари ушбу қарор юзасидан берган саволларига жавоб олдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2022 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM