ХОТИН-ҚИЗЛАР УЧУН ТИББИЙ КЎРИК ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ

Мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилган. Уларга кўрсатилаётган турли моддий ва ижтимоий ёрдамлар фикримизнинг исботидир.
Бугун ушбу тадбирлар доирасида шаҳар ҳокимлиги, оила ва хотин-қизлар бўлими ва шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида шаҳримиздаги Алишер Навоий маҳалласида “Аёли эъзозланган юрт” шиори остида хотин-қизлар учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил қилинди. Кўрик шаҳар тиббиёт бирлашмасининг малакали шифокорлари томонидан амалга оширилди. 
Текширув жараёнида хотин-қизларга аниқланган касалликлари бўйича тиббий маслаҳатлар берилди ва айримлари шифокор назоратига олинди. 


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати                                                                                                                                                                                

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM