ВАТАН МУҚАДДАС, УНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ШАРАФЛИ БУРЧ

13 январь куни шаҳар драма театрида 14-январь “Ватан ҳимоячилари куни” ҳамда Қуролли Кучлар ташкил этилганлигининг 27 йиллиги  муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. “Ватанпарварлик” ойлиги доирасида ҳамда “Ватан-муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдур!” шиори остида ўтказилган ушбу тадбирга Каттақўрғон гарнизони ҳарбий хизматчилари, Қуролли Кучлар фахрийлари, хизмат вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ва бир қатор ташкилотларнинг вакиллари иштирок этдилар.  

Шаҳар ҳокими Музаффар Хашимов тадбир иштирокчиларини байрам  билан қутлади. Тадбир давомида ҳарбий хизматчилар, Қуролли Кучлар фахрийлари, хизмат вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига кўкрак нишонлари ва эсдалик совғалари топширилди. Ватанни мадҳ этувчи қўшиқлар, саҳна кўринишлари, фахрий қоровул, қўл жанги гуруҳи ва ҳарбий оркестр жамоасининг чиқишлари барчага манзур бўлди. Шунингдек, тадбир иштирокчилари китоб ярмаркаси, қуроллар намойиши ҳамда ҳарбий хизматчилар учун ташкил этилган аутсорсинг (озиқ-овқат таъминоти) билан яқиндан танишдилар..

Эльёр КУЧАРОВ,

ҳарбий қисм офицери капитан

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM