ҲОКИМЛИК ХОДИМЛАРИ УЧУН СИЁСИЙ-МАЪРИФАТ СОАТИ ЎТКАЗИЛДИ

Image_tadbir: 

Бугун шаҳар ҳокимлиги аппарат ходимлари учун навбатдаги сиёсий-маърифат соати бўлиб ўтди. 
Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот берувчи ўқув соатини Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси орқали кузатиб бордилар.   
Дастлаб, ҳафта давомида содир бўлган муҳим воқеалар ва хабарларнинг қисқача шарҳи берилди.  Шундан сўнг Давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонун юзасидан экспертлар шарҳига бағишланган видеоролик намойиш этилди.
Ўқув соати якунида иштирокчилар ҳафта давомида қабул қилинган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг мазмун-моҳияти юзасидан мутахассислар ахбороти билан танишдилар.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати .                                                

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM