Ҳарбийлар ва уларнинг оилалари тиббий кўрикдан ўтказилди

Image_tadbir: 

Куни кеча "Соғлом авлод учун" жамғармаси вилоят бўлими ташаббуси билан ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек нафақадаги пенсионерлар, фахрийлар билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди. 
Кўрик давомида 300 нафарга яқин ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда 50 нафарга яқин нафақадаги пенсионерлар тиббиёт бирлашмасининг тажрибали мутахассис шифокорлари томонидан чуқурлаштирилган текширувдан ўтказилди.
Шу куни ҳарбий хизматчилар "Мен донор" шиори остида донорлик учун қон ҳам топширишди.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.                                                               

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM