ФУҚАРОЛАР МУАММОЛАРИ ЭШИТИЛДИ

Бугун шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари томонидан маҳаллаларда фуқаролар муаммоларини ўрганиш бўйича учрашувлар ўтказилди.

Хусусан, шаҳримизнинг “Ғарб Мачит” ва “Қўшҳовуз” маҳаллаларида ҳам фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш ҳамда таклифларини ўрганиш мақсадида ўтказилган урашувларда шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари И.Маматов, Ж.Ахмедов ва тегишли ташкилотлар рахбарлари иштирок этишди.

Учрашувлар давомида фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан мавжуд муаммолар атрофлича ўрганиб чиқилиб, бир қисми жойида ҳал этилди ва қолган қисми бўйича мутасадди ташкилотлар рахбарларига тегишли кўрсатмалар берилиб ижроси назоратга олинди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM