ҲОКИМ ЎРИНБОСАРЛАРИНИНГ АҲОЛИ БИЛАН УЧРАШУВЛАРИ ДАВОМ ЭТАДИ

Бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар инсон қадри, манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган. Бунда  уларнинг муаммоларини ҳал этиш орқали муносиб турмуш шароитини яратишга алоҳида эътибор қаратилган.

Шу кунларда шаҳримизда бўлиб ўтаётган аҳоли билан ҳоким ўринбосарларининг учрашувлари бу борадаги ишларни самарали ташкил этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бугун шаҳар ҳокими ўринбосари Ж.Носиров томонидан тегишли ташкилотлар раҳбарлари  иштирокида “Чордара” маҳалласида ўтказилган учрашувда ҳам фуқароларнинг бир қатор масалалари атрофлича ўрганилди.

20  га яқин фуқаро иштирок этган учрашув чоғида улардан соғлигини тиклашда моддий ёрдам, фарзандини даволатиш учун ёрдам, уй-жой кадастри, газ, кўчани асфальт қилиш масалаларидаги мурожаатлар тушди.

Мулоқот чоғида маҳалладаги Ҳосилдор кўчасига қолган қисмига асфальт ётқизиш ва Наврўз кўчасидаги фуқаролар хонадонларига газ тортиш бўйича қилинган мурожаатлар шу ерда мутасаддилар билан келишилган ҳолда ҳал этилди.

Қолган мурожаатларнинг ижросини таъминлаш бўйича ҳам мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Бугун шунингдек, “Қўшҳовуз” ҳамда “Ғарб мачит” маҳаллаларида ҳам ҳоким ўринбосарлари иштирокида аҳоли билан учрашувлар ўтказилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM