ҲИСОБОТ ТАҚДИМ ЭТУВЧИ СУБЕКТЛАР ДИҚҚАТИГА!

Давлат статистика ҳисоботи шаклларини тақдим этиш муддатини кўчириш ҳақида

Ҳисобот тақдим этувчи субектлар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 ноябрдаги ПФ­5574-сон “2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармони муносабати билан, давлат статистика ҳисоботлари шаклларини тақдим этиш муддати ўзгартирилди:

2019 йил 5-январдан кечиктирмай:

- 1-qurilish (чораклик) “Ижтимоий соҳа объектлари қурилишининг бориши тўғрисида ҳисобот”

- 2-invest (чораклик) “Инвестиция фаолияти, бино ва иншоотларни фойдаланишга топшириш тўғрисида ҳисобот”

- 1-ID (чораклик) “Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши тўғрисида ҳисобот”

- 3-sanoat (чораклик) “Импорт ўрнини босувчи махсулотлар ишлаб чиқаришни махаллийлаштириш дастурини амалга ошириш тўғрисида хисобот”

- 1-QX (чораклик) “Қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисобот”

- 1-DX (йилда 2 марта (1 июль ва 1 январь ҳолатига)) “Деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари фаолияти тўғрисида ҳисобот”

- 1-meva-sabzavot (чораклик) “Мева-сабзавот маҳсулотлари хариди тўғрисида ҳисобот”

- 1-mehnat (чораклик) “Меҳнат ҳисоботи”

- 1-BX (чораклик) “Бошқарув органи ходимлари сони тўғрисида ҳисобот”

- 1-transport (чораклик) “Автомобиль транспорти иши тўғрисида ҳисобот”

- 9-transport (чораклик) “Қувур йўли транспорти фаолияти тўғрисида ҳисобот”

- 1-K (ойлик) “Ташкилот фаолияти тўғрисида ҳисобот”

- 1-К shakliga ilova (savdo) (ойлик) “Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг улгуржи ва чакана савдо товар айланмаси тўғрисида ҳисобот”

- 1-К shakliga ilova (sanoat) (ойлик, йиллик) “Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш тўғрисида ҳисобот”

- 1-К shakliga ilova (xizmat) (ойлик) Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахслар томонидан кўрсатилган хизматлар тўғрисида ҳисобот

- 1-К shakliga ilova (EIZ) (чораклик) Эркин иқтисодий зона, кичик саноат зона, технопарк, пахтачилик-тўқимачилик кластер таркибига кирувчи ташкилот фаолияти тўғрисида ҳисобот.

2019 йил 7-январдан кечиктирмай

- 2-narx (ойлик) “Саноат корхонасининг харид қилинган моддий ресурслари ўртача нархлари тўғрисида ҳисобот”

Шу билан бирга, Давлат статистика қўмитаси серверлари кечаю кундуз ишлашини ва Сиз хоҳишингизга қараб ҳисоботларни белгиланган муддатдан аввал юборишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

Каттақўрғон шаҳар статистика бўлими

2015-2019 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM